"Кристал Пэлас" "Эвертон" вингери Дуайт Макнил учун 23 миллион евро таклиф қилди. Бу ҳақда Sky Sports News хабар берди.
Ҳозирча "Эвертон"нинг "Кристал Пэлас" таклифига жавоби ҳақида маълумот йўқ. Қайд этиш жоиз, трансфер ойнаси ёпилишига саноқли соатлар қолди.
2022 йилдан буён "Эвертон" шарафини ҳимоя қилиб келаётган 26 ёшли Дуайт Макнил жорий мавсум 18 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













