Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Туркияда ноқонуний “ставкалар” иши: 52 кишига нисбатан айблов эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Истанбул Бош прокуратураси ноқонуний “ставкалар” ва допинг билан боғлиқ иш доирасида 52 нафар гумонланувчига нисбатан айблов хулосасини тайёрлади. Уларнинг беш нафари ҳозирда қамоқда сақланмоқда. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотига кўра, айблов хулосасида гумонланувчилар футбол учрашувларига ноқонуний тикишлар қўйиш ҳамда допинг билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда. Айбланувчилар орасида “Анкараспор” клуби эгаси Аҳмет Окатан, клуб президенти Меҳмет Эмин Катипўғлу, шунингдек “Назиллиспор” президенти Шаҳин Кая ҳам бор.

Ҳужжатда қайд этилишича, гумонланувчилар натижаси олдиндан келишилган спорт мусобақаларини ташкил этишда иштирок этган. Бунда учрашувлар натижаси қўйилган тикишларга мос равишда атайлаб ўзгартирилган. Прокуратура ушбу шахсларга спорт мусобақаларида қатнашиш ва уларни томоша қилишни тақиқлашни талаб қилган.

Мазкур иш бўйича тергов 2025 йил октябрь ойида бошланган. Ўшанда 371 нафар футбол ҳакамида тикиш ҳисоблари мавжудлиги аниқланган, уларнинг 152 нафари фаол равишда “ставкалар” қилгани маълум бўлган. Истанбул Бош прокуратураси томонидан ўтказилган тинтувлар давомида 21 киши қўлга олинган. Шунингдек, “Эюпспор” клуби президенти ҳам ҳибсга олинган.

Интизомий чоралар доирасида 149 нафар ҳакам 8 ойдан 12 ойгача фаолиятдан четлатилган. Бундан ташқари, Туркия футбол федерацияси 124 нафар футболчини интизом бузилишида айблаган бўлиб, уларнинг 102 нафари 45 кундан 12 ойгача дисквалификация қилинган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:30, 05.02.2026.
Ўқилди: 260 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.