Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

Расман. Хамес Родригес МЛСга кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Хамес Родригес фаолиятини "Миннесота Юнайтед" клубида давом эттиради. Хавбек эркин агент сифатида шартнома имзолади, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Футболчи билан тузилган келишув 2026 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган. Шартномада уни ўша йилнинг декабригача узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Унинг сўнгги клуби 2025 йилнинг январидан буён тўп сурган Мексиканинг "Леон" жамоаси эди. Фаолияти давомида у Колумбиянинг "Энвигадо", Аргентинанинг "Банфилд", шунингдек, "Порту", "Монако", "Реал Мадрид", "Бавария", "Эвертон", Қатарнинг "Ар-Райян", "Олимпиакос", "Сан-Паулу" ва "Райо Вальекано" клубларида ўйнаган. Родригес Аргентина, Португалия, Испания ва Германия чемпиони ҳисобланади. "Реал" таркибида у икки бор Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.

Колумбия терма жамоаси сафида Хамес 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари ва 2024 йилги Америка Кубогининг энг яхши футболчиси бўлган.

Киритилди: 00:48, 07.02.2026.
Ўқилди: 2289 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик