Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

Саудия клублари Салоҳга 3 карра кўпроқ маош тўлашга тайёр — Mirror

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони клублари «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни Про-лигага жалб этиш учун унинг маошини уч баравар оширишни режалаштирмоқда. Агар 33 ёшли мисрлик футболчи таклифни қабул қилса, унинг ҳафталик ойлиги 1,2 млн фунт (1,38 млн евро)га етади, деб хабар беради Mirror.

Саудия жамоалари Салоҳни чемпионатнинг эҳтимолий асосий юлдузи сифатида кўрмоқда, айниқса португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду яқин келажакда клубини тарк этиши мумкинлиги фонида.

«Ливерпуль» ҳам Салоҳ билан хайрлашишга тайёр бўлиши мумкин, чунки бу маошлар жамғармасини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради. Шунингдек, мерсисайдликлар вингер трансферидан катта маблағ олишни ва келишувни 2026 йилги жаҳон чемпионати бошланишидан олдин якунлашни истамоқда.

Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2025/2026 йилги мавсумда у барча мусобақалар доирасида 25 та ўйинда олти гол уриб, 6 та ассист қайд этди. Салоҳнинг клуб билан тузилган шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Capology маълумотларига кўра, ушбу шартнома бўйича унинг ҳафталик даромади 400 минг фунт (460 минг евро)ни ташкил этади. Transfermarkt портали Салоҳнинг трансфер қийматини 30 млн евро деб баҳоламоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:16, 09.02.2026.
Ўқилди: 595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.