Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

«У мақтанмоқчи эди»: Ндиайе Браим Диаснинг финалдаги муваффақиятсиз пенальтиси ҳақида

Баҳо:
+2 | -

«Эвертон» ва Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Илиман Ндиайе Африка Кубоги финалида «Реал» ҳамда Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Браим Диас томонидан ижро этилган пенальти борасида ўз фикрларини билдирди. Сенегал терма жамоаси қўшимча вақтларда Марокаш устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 24-дақиқада Браим 11 метрлик зарбани  «паненка» услубида ижро этди, бироқ тўпни Сенегал дарвозабони Эдуар Менди ушлаб олди. Ушбу зарбадан олдин пенальти белгиланиши бўйича баҳслар келиб чиққан ва натижада Сенегал жамоаси майдонни тарк этган эди.

«Мен қандайдир ҳурматсизликни ҳис қилдим. У бизни ҳақорат қилмоқчи эди демаяпман, лекин у содир бўлган воқеалардан кейин шунчаки ўзини кўрсатмоқчи бўлди. Билмадим, мен бундай зарба беришга таваккал қилган бўлармидим. Ваҳоланки, ўз мамлакатининг қиролига айланишига саноқли дақиқалар қолган эди. Улар кўп йиллардан бери ғалаба қозона олишмаётганди ва ягона чора — имкониятдан фойдаланиб гол уриш эди. Мен ичимда: «Ҳа, у ҳозир адашади, у адашади», деб ўйладим. Ва у ҳақиқатан ҳам хато қилди. Биз эса бунга ҳеч қандай муносабат билдирмадик. Ўйинни давом эттирдик. Шу сабабли, нима учун у бундай қилганини тушунмайман, лекин бундан хурсандман. Ўйлайманки, ўша вазиятдан кейин биз ғалаба қозонишимизни англаб етдик», — дея Ндиайенинг сўзларини келтирмоқда «The Times».

Киритилди: 01:27, 10.02.2026.
Ўқилди: 1174 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.