Кириш Регистрация

Гюлер "Реал"даги вазияти қандай эканлигини айтиб берди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Арда Гюлер Испания клубидаги ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.

Футболчи «қироллик клуби»да эканлигидан бахтли эканини ва жамоадошлари билан алоқалари жуда яхшилигини таъкидлади.

«Бу клубга келган биринчи кунимданоқ мени илиқ кутиб олишди ва мен бу ерни доимо ўз оиламдек ҳис қилганман. "Реал" футболчиси эканлигимдан жуда фахрланаман ва ушбу эмблема шарафини яна кўп йиллар давомида ҳимоя қилишни истайман», — деди Гюлер.

Туркиялик иқтидор эгаси 2023 йилнинг ёзидан буён «қаймоқранглилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий 2025/2026 йилги мавсумда Гюлер «Реал» либосида барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Қайд этиш жоизки, у ушбу мавсумда жамоанинг асосий племейкерларидан бирига айланиб улгурди.

Киритилди: 22:07, 12.02.2026.
Ўқилди: 528 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.