Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин!

Баҳо:
+ | -

Нигерия футбол федерацияси Конго терма жамоаси устидан ФИФАга расмий петиция топширган. The Guardian хабарига кўра, мазкур иш бўйича ташкилот бугун ўз якуний хулосасини тақдим этиши кутилмоқда.

Даъвонинг мазмуни нимада?
Нигерия томонининг таъкидлашича, Конго терма жамоасининг 6 нафар футболчиси мамлакат қонунчилигига зид равишда Европа паспортларидан воз кечмаган ҳолда майдонга тушган. Шу боис, уларнинг Нигерияга қарши саралаш баҳсида иштирок этиш ҳуқуқи бўлмаган деб ҳисобланмоқда.

Нигерия учун имконият:
Агар ФИФА Нигериянинг даъвосини қаноатлантирса:

Нигериянинг Конгодан учралган мағлубияти (1:1, пеналтиларда 3:4) бекор қилинади;

«Супер бургутлар» Конго ўрнини эгаллаб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олади.

Агар Нигерия плей-оффга йўл олса, 2026 йил мартида Ямайка–Янги Каледония жуфтлиги ғолибига қарши плей-офф финал баҳсида майдонга чиқади. Улар ғалаба қозонган тақдирда Португалия, Колумбия ва Ўзбекистон ўрин олган «К» гуруҳига бориб тушади.

Киритилди: 18:24, 16.02.2026.
Ўқилди: 3352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3922]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3450]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3339]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3036]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2806]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2800]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2572]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2432]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2420]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик