Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Нико Ковач жамоаси ва «Аталанта»нинг 1/8 финалга чиқиш имкониятларини ўзаро тўқнашув олдидан тенг деб баҳолади.
У Италия жамоаси 2024 йилда Жан Пьеро Гасперини қўл остида Европа Лигаси ғолиби бўлганини эслатиб ўтди.
«Бизда бўш ҳудудлардан фойдаланиб, вазиятлар яратиш учун имкониятлар бўлади, бироқ "Аталанта" — жуда кучли рақиб. Менимча, имкониятлар тахминан тенг», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Шунингдек, у ўйинлар кескин ўтишини қўшимча қилди. Илк учрашув 17 февраль куни Дортмундда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Жавоб баҳси эса 25 февраль куни Бергамода ўтказилади.













