Лига 1 23-турида "Лион" сафарда "Страсбур"га (1:3) ютқазди.
Шу тариқа, Паулу Фонсекa бошчилигидаги жамоа барча мусобақалардаги 14 ўйинда илк бор мағлубиятга учради.
"Лион" 45 очко билан Франция чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. "Ланс"дан 7 очко, пешқадам "ПСЖ"дан 9 очко ортда қолмоқда.













