Кириш Регистрация

«Бу фақат сизларни ташвишга соляпти»: Флик Ямал ва мураббий ўртасидаги «низо»га нуқта қўйди

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни Ла Лиганинг ўз уйида кечган баҳсида «Барселона» «Леванте» устидан ғалаба қозонди (3:0). Ламин Ямал каталонияликларнинг асосий таркибида майдонга тушиб, голли узатмани амалга оширди ва 88-дақиқада захирага олинди. Журналистлар 18 ёшли футболчининг алмаштирилганидан норози бўлганига эътибор қаратишди ва матбуот анжуманида бу ҳақда жамоа устози Ҳанс-Дитер Фликка савол беришди.

«Ямал алмаштирилганидан сўнг ғазабландими? Бу савол фақат сизларни ташвишга соляпти. Мен унинг ўйинидан мамнунман, у даҳшатли футболчи», — дея Фликнинг жавобидан иқтибос келтиради Barca Universal.

«Барселона» 25 турдан сўнг 61 очко жамғарган ҳолда Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган Мадриднинг «Реал» клуби битта очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: 11:29, 23.02.2026.
Ўқилди: 501 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.