Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достон Рўзиев ҳамюртларимизнинг Тошкент "Катта дубулға" мусобақасидаги дастлабки медалига эгалик қилди.
Эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Рўзиев бронза медали учун беллашувда грузиялик Лука Гаделияни мағлубиятга учратиб, совриндорлар қаторидан жой олди.













