Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Бахтиёр Ашурматов: «Бугунги ўйинда айбимизни «Пахтакор» билан ўйинда ювишга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ва "Гулистон" жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

— Афсуски, сўнгги 4-5та ўйиндан бери жамоа иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсатиб, иккинчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўймоқда. Назаримда, жамоа жисмоний жиҳатдан ҳали 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас, футболчиларнинг кучи етмаяпти. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Кейинги турда бўладиган "Пахтакор"га қарши ўйинда бугунги айбимизни ювишга ҳаракат қиламиз.

— Билишимизча, жамоа молиявий қийинчиликни ўз бошидан ўтказмоқда. Ушбу муаммо ҳал бўлмоқдами?
— Ушбу ўйинга келишимиздан олдин жамоа раҳбарияти билан суҳбатлашдим ва улар муаммоларни ҳал қилиб беришга ваъда беришди. Бунинг амалий исботи сифатида футболчилар бир ойлик маошлар берилди. Қийинчиликка қарамай, муаммоларимизни ҳал қилиб беришга уринаётган жамоа раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўз навбатида биз ҳам раҳбариятнинг ишончини оқлаб, ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришишга ҳаракат қиламиз.

Гап шундаки, бизнинг бош ҳомийимиз бизга амалий ёрдам кўрсатмаяпти. Фақат Сирдарё вилояти ҳокимлиги қўлидан келганча бизни қўллаб-қувватламаяпти. Агар бош ҳомий ҳам ёрдам берганида, муаммоларга дуч келмаган бўлардик.

— Жамоанинг бундай ҳолати билан Олий лигада қолишга ишонасизми?
— Йигитларга юз фоизга ишонаман. Бугунги натижа туфайли мухлислар ва раҳбариятда жамоага нисбатан ишонч йўқолмаслигини истардим. Сафимизда иқтидорли ва меҳнаткаш йигитлар йиғилишган. Улар билан ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара оламиз. Келаси йили ҳам Гулистонда Олий лигада иштирок этадиган жамоа бўлиши керак.

— Жамоанинг жисмоний ҳолатини паст деб баҳолаяпсиз. Аммо ўйин тақдирини ҳал қилган голлар ўйин охирида эмас, иккинчи бўлим бошида киритилди. Аслида иккинчи бўлимда жамоага нима бўлди?
— Ҳозирги кунда йигитларнинг кучи бир бўлимга куч етяпти. Биз бугунги ўйинимизни таҳлил қилиб чиқамиз ва буни олдини олишга ҳаракат қиламиз. Акс ҳолда ўз олдимизга қўйган вазифани уддалай олмаймиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:17, 16.08.2013.
Ўқилди: 3723 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.