Кириш Регистрация
02/03 00:45 Рома 3-3 Ювентус
02/03 01:00 Жирона 1-2 Сельта
02/03 22:30 Пиза 0-1 Болонья
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут - Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон - Бёрнли
04/03 00:30 Лидс - Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон - Ливерпуль
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Лига Тартиб-интизом қўмитасининг илк йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ ЎзПЛ қошида Тартиб-интизом қўмитаси тузилаётгани ва унинг фаолиятини тартибга солувчи Кодекс ишлаб чиқилгани маълум қилинганди.

Лига Тартиб-интизом кодексининг 4-моддаси 1-бандига кўра, Қўмита беш нафар аъзодан ташкил топган бўлиб, улар футболнинг турли йўналишларида фаолият олиб боради. Жумладан, мураббий сифатида Фурқат Эсонбоев таклиф этилган ва у бир вақтнинг ўзида Қўмита раиси ҳисобланади. Собиқ футболчи сифатида Бахтиёр Ашурматов, собиқ ҳакам сифатида Бобур Ҳайдаров, футбол шарҳловчиси сифатида Отабек Жўраев, Лиганинг спорт йўналиши бўйича Сардор Қудратуллаев қўмита бешлигини тўлдиради. Лига комиссари Дийёр Хотамқулов Қўмитада котиб сифатида фаолият олиб боради. Лига Ижроия қўмитаси аъзоси Ойбек Иброҳимхонов юрисконсульт сифатида тартиб-интизом йўналиши бўйича Ассоциация ва Лига қошидаги уч инстанция фаолиятини мувофиқлаштиради.

Келишувга кўра, Қўмита Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги тур ўйинлари якунланганидан кейин йиғилади ва мавжуд ҳолатларни кўриб чиқади. Жумладан, Суперлига 1-тури доирасида бугун иккита иш кўриб чиқилмоқда. Йиғилиш баённомаси имзолангандан сўнг, бу ҳақда алоҳида хабар берилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:04, 03.03.2026.
Ўқилди: 206 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.