Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

«Ардус» - «Қайрат» - 2:5

Баҳо:
+ | -

Тошкентда меҳмон бўлиб турган "Қайрат" футзал терма жамоаси "Ардус"га қарши кечган иккинчи ўртоқлик учрашувида кечаги мағлубият учун алам олди.

Кеча бўлиб ўтган дастлабки ўйинда бўлгани каби ҳисобни қозоғистонликлар очишди. Учрашувнинг 14-дақиқасида 14-рақамдаги Эулер ҳимоядаги кичик эътиборсизликни гол билан жазолади.

Голгача эса вакилларимизда гол уриш учун қулай имкониятлар юзага келганди. Бироқ Дилшод Ирсалиев дарвозабон билан яккама-якка вазиятдан фойдалана олмаган бўлса, Артур Юнусовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Дарвозабонимиз Рустам Умаров ўз жарима майдончаси яқинида тўпни узоқлаштириш ўрнига рақибга бериб қўйди ва Жаманкулов бўш дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни 2:0га етказди. Вакилларимиз тезда жавоб қайтаришди. "Ардус" сардори Шуҳрат Тожибоев "қайратчилар"нинг ҳимоядаги тўпни йўқотишидан фойдаланиб, дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошиданоқ қозоғистонликлар прессингни янада кучайтиришди. Натижада Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ўз дарвозалари олдида катта муаммоларга дуч кела бошладилар. Иккинчи бўлимнинг 3-дақиқасида аввал Лео Сантана бўш дарвозани ишғол қила олмаган бўлса (тўп дарвоза устунига тегди), Николай Пенгриннинг зарбасини Умаров қайтара олмади.

Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида Баҳодир Аҳмедов бешинчи ўйинчи тактикасидан фойдаланишга қарор қилди. Аммо ушбу қарор тошкентликларга омадсизлик келтирди — тўп 2 марта йўқотилди ва "Қайрат" футзалчилари бўш дарвозани ишғол қилишди.

Иккинчи бўлимда Какау шогирдлари ҳимояда ўта ишончли ўйнашганини таъкидлаш лозим. Вакилларимиз томонидан ташкил этилган ҳужумлар меҳмонлар томонидан жонбозлик билан бартараф этиб турилди.

Ўйин тугашига 40 сония қолганида "Қайрат" ҳимоячиси дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётган Фарҳод Абдумавлоновни қўполлик билан тўхтатди. Ҳакам Шуҳрат Пўлатов унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди. "Ардус" футболчилари "стандарт"дан унумли фойдаланиб, ҳисобри биттага қисқартиришди.  Якуний ҳисоб — 2:5.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
19 август, душанба
«АРДУС» (Тошкент) – «ҚАЙРАТ» (Олма-Ота) - 2:5 (1:2)
Голлар: Шуҳрат Тожибоев (17, 40) — Эулер (14), Серик Жаманкулов (16), Николай Пенгрин (23), Лео Сантана (35), Динмуҳамбет Сулаймонов (36)
«АРДУС» (асосий таркиб): Рустам Умаров, Шуҳрат Тожибоев, Артур Юнусов, Дилшод Ирсалиев, Андрей Шлёма,
Захира: Николай Кравченко, Константин Свиридов, Жавлон Аноров, Шаҳзод Бўриев, Фарҳод Абдумавлонов, Аъзам Саидаҳмадов, Зариф Бегулов, Дилшод Раҳматов, Жамолиддин Шарипов,
Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов
«ҚАЙРАТ»: Игита, Лео Сантана, Серик Жаманқулов, Николай Пингрин, Динмуҳамбет Сулаймонов, Фумаса, Лео, Алешандре, Тимур Мурзабоев, Виталий Александров, Жоан, Эулер, Виталий Халявин, Галимжон Космуҳамбетов;
Бош мураббий: Рикардо Камара Сабрал (Какау).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:08, 19.08.2013.
Ўқилди: 4542 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.