Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

"Барселона" ва Бастони келишувга яқин: "Интер" ўз нархини туширди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг нуфузли La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарларга кўра, "Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастони фаолиятини Испанияда давом эттиришга жуда яқин турибди.

Нарх масаласи ҳал бўлмоқда

Дастлаб "Интер" ўз етакчиси учун 80 миллион евро талаб қилаётган эди. Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, клуб футболчини сотишга қарор қилган ва нархни сезиларли даражада пасайтирган. Эндиликда "нерадзуррилар" 50 миллион евро + бонуслар кўринишидаги таклифга рози бўлишлари айтилмоқда. Бундай нарх ҳозирги молиявий ҳолатда "Барселона" раҳбарияти учун анча қулай ва реал кўриниш олган.

Бастонининг танлови — фақат "Барселона"

Италиялик ҳимоячининг ўзи ҳам келажагини фақат Каталония клуби билан боғламоқчи. Хабарларда айтилишича, Бастони бошқа клублардан бўлаётган таклифларни кўриб чиқишни ҳам хоҳламаяпти ва унинг учун ягона устувор йўналиш "кўк-анорранглилар" сафи ҳисобланади.

Агар томонлар келишувни якунига етказишса, "Барселона" ҳимоя чизиғини дунёнинг энг иқтидорли марказий ҳимоячиларидан бири билан кучайтириб олади.

Киритилди: 14:24, 17.03.2026.
Ўқилди: 1850 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик