Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Хулиан Альварес «Атлетико»даги келажаги борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес, турли миш-мишларга қарамай, жамоани тарк этиш иштиёқида эмас.

26 ёшли футболчининг номи мунтазам равишда «Барселона»га ўтиш билан боғланмоқда, бироқ каталонияликлар учун «матрасчилар» юлдузини ўз томонига оғдириб олиш жуда қийин кечадиган кўринади. Transfer News Live нашрининг Sportга таяниб хабар беришича, Альварес «Атлетико»да бахтли ва ҳеч қаерга кетишни режалаштирмаяпти. Ҳужумчи Диего Симеоне лойиҳасига содиқ қолмоқчи.

Transfermarkt портали талқинига кўра, Хулиан Альвареснинг нархи 90 миллион еврони ташкил этади. Жорий мавсумда футболчи 43 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Аргентиналикнинг «Атлетико» билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 15:02, 22.03.2026.
Ўқилди: 2795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик