Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Антуан Гризманн «Орландо Сити» билан тўлиқ келишувга эришди ва «Атлетико»ни тарк этади — Романо

Баҳо:
+ | -

Журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида маълум қилишича, Антуан Гризманннинг «Орландо Сити»га ўтиши деярли ҳал бўлган.

Хабар қилинишича, АҚШ клуби ҳужумчини март ойидаёқ ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган, бироқ футболчи мавсум якунига қадар «Атлетико»да қолишга қарор қилинган. Бу қарор жамоага жорий мусобақаларда ёрдам бериши учун қабул қилинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, янги шартнома икки йилга мўлжалланган бўлиб, 2026 йил ёзидан кучга киради. Яқин суткалар ичида Гризманн АҚШга йўл олиб, барча расмий жараёнларни якунлаши ва келишувнинг сўнгги тафсилотларини келишиб олиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, у "Атлетико" билан шартномаси якунлангач, эркин агент сифатида жамоани тарк этади ва шундан сўнг «Орландо Сити»га қўшилади.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:39, 23.03.2026.
Ўқилди: 844 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик