Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Насаф» мухлислари музейи ташкил этилади

Баҳо:
+ | -

Эртага, 22 август куни Қарши шаҳрида катта футбол байрами. “Насаф” Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашувини ўз майдонида - "Маразий" стадионда пойтахтнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашувга ҳозирги пайтда жамоа мухлислари ҳам катта тайёргарлик кўришмоқда.

Бир гуруҳ "Насаф" жамоасининг фаол мухлисларининг ташаббуси билан ўйиндан олдин йиғилиш ўтказиладиган бўлди. Мухлисларнинг ушбу ташаббуси клуб раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланди.

Кўпчилик мухлисларнинг хабари бўлмаган яна бир янгиликни сайтимиз орқали очиқламоқчимиз, фаол мухлисларнинг яна бир ташаббуси билан "Насаф" мухлислари музейи ташкил этиладиган бўлди. Бунинг учун клуб раҳбарияти томонидан "Марказий стадионда алоҳида кенг хона ажратилди, ушбу жой қайтадан таъмирдан чиқарилиб, жиҳозлаш бошланди, музей экспонатлари айнан мухлислар томонидан йиғиладиган бўлди.

Эртага, яъни 22 август куни соат 10:00да "Насаф"нинг ҳақиқий жонкуяр мухлисларини ана шу хонада дастлабки йиғилиши ўтказилади. "Насаф"нинг тақдирига ва жамоанинг олдида турган муҳим ўйинга бефарқ бўлмаган барча мухлислар ана шу йиғилишга таклиф этиладилар. Йиғилишда "Пахтакор" жамоаси билан бўладиган ўйин пайти жамоамизни қўллаб-қувватлаш жараёни муҳокама қилинади. Ушбу йиғилиш жараёни "Насаф" HD КТС орқали стадионга Ўзбекистон шоҳ кўчаси томонидан кириладиган жойда ўрнатилган катта рангли таблода тўғридан-тўғри намойиш этилади. Мабодо йиғилишга маълум сабаблар билан кеч қолган  мухлислар йиғилиш жараёнини ана шу монитор орқали кузатишлари мумкин бўлади.

Ҳа, "Насаф" жамоаси олдида ҳам, барча мухлислар олдида ҳам катта синов турибди. Олдимизда турган ана шу синовни ва катта футбол байрамини кўнгилдагидек, мисли байрамдек ўтказиш учун жамоанинг фаол  мухлислари ўз ҳиссаларини қўшиш тараддудида бўлишмоқда. Умид қиламизки, бунга барча "Насаф" мухлислари ҳам ўзларининг чиройли мухлислик маданияти билан катта ҳиссаларини қўшадилар.

Шундай қилиб эртага, 22 август куни соат 10:00да барча "Насаф" мухлисларини йиғилишга таклиф этиб қоламиз. Йиғилиш бўладиган жойга стадион 1-сектори ёнидан кирилади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 11:39, 21.08.2013.
Ўқилди: 3276 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3264]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2133]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1858]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1850]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1798]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1594]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1559]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1556]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1539]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик