Кириш Регистрация

Нима учун Роналдунинг ўғли «Реал» машғулотларида кўриниш берди? Сабаби маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

«Реал» Криштиану Роналдунинг ўғлини ўз академиясига қабул қилишни режалаштирмаяпти.

Аввалроқ 15 ёшли кичик Криштиану Роналду «Реал»нинг 16 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоаси билан машғулот ўтказгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда у «Ал-Наср»нинг ёшлар жамоасида тўп суради, унинг отаси эса Саудия клубининг асосий жамоасида ҳаракат қилмоқда.

COPE нашрининг маълумотига кўра, «Реал» кичик Криштиануни кейинчалик шартнома имзолаш учун кўрикдан ўтказаётгани йўқ. Унга Яқин Шарқдаги вазият туфайли «Ал-Наср» академиясида шуғулланиш имкони бўлмаган вақтда, жисмоний ҳолатини сақлаб туриши учун академиядаги тенгқурлари билан машғулот ўтказишга рухсат берилган. Ҳозирда Криштиану Роналдунинг оиласи Мадридда бўлиб турибди.

Катта Роналду 2009 йилдан 2018 йилгача «Реал»да ўйнаган. Испания клуби таркибида у барча турнирларда 438 та ўйин ўтказиб, 450 та гол урган.

Киритилди: 22:44, 25.03.2026.
Ўқилди: 1377 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик