Кириш Регистрация

Мюллер Германия терма жамоасига қайтиш имкониятларини баҳолади

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн агар ярим ҳимоячи Томас Мюллердан миллий жамоага қайтишни сўраса, у «ақлдан озган» бўлади.

Бу ҳақда футболчининг ўзи 2026 йил ёзида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятларини баҳолай туриб баёнот берди.

«Менинг терма жамоага қайтиш имкониятларим қандай? Улар нолга тенг. Агар мураббий мени ЖЧга чақирса, демак у ақлдан озган. Унда унинг ҳақиқий муаммолари бор экан», — деди Мюллер Magenta TV эфирида.

Унинг ҳисоб-китобларига кўра, уни терма жамоага таклиф қилишлари учун камида 15 нафар ҳужумчи сафдан чиқиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Мюллер 2025 йил ёзидан бери «Ванкувер» клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бунгача у бутун фаолиятини «Бавария»да ўтказган эди.

Киритилди: 22:09, 26.03.2026.
Ўқилди: 465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик