Кириш Регистрация

"Уларга ёрдам бермаймиз": "Бавария" президенти "Ливерпуль"нинг трансфер режалари устидан кулди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бошқарув кенгаши аъзоси Ули Хёнесс вингер Майкл Олисе атрофидаги трансфер миш-мишларига муносабат билдирди. Аввалроқ Олисе «Ливерпуль» радарида эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

«Олисе «Ливерпуль»гами? «Ливерпуль» 500 миллион евро сарфлади ва жуда ёмон мавсумни ўтказмоқда. Шундай экан, биз кейинги мавсумда уларга яхшироқ иштирок этишлари учун ёрдам бермаймиз», — дея Хёнесснинг сўзларини келтиради The Touchline.

Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари Майкл Олисени 140 миллион еврога баҳоламоқда. 24 ёшли Олисенинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

2025/2026 йилги мавсумда Олисе 39 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва шерикларига 27 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:12, 26.03.2026.
Ўқилди: 817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик