Жоан Лапорта яқинда «Барселона» президентлиги сайловларида ғалаба қозонди. Каталония клуби раҳбари эндиликда бўлажак ёзги трансфер ойнасида таркибни қандай кучайтириш ҳақида бош қотирмоқда.
The Touchline нашрининг журналист Маттео Мореттога таяниб хабар беришича, Лапортанинг асосий орзуси ва устувор мақсади «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳисобланади.
Маълумки, матбуот аллақачон Альваресни «Барселона» билан боғлашни бошлаган. Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари 26 ёшли аргентиналик футболчини 90 миллион еврога баҳоламоқда. Хулианнинг «матрасчилар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда Альварес 44 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17 та гол ёздириб қўйди.













