Кириш Регистрация

А Серияда март ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Жереми Бога А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси номига номзод қилиб кўрсатилди. У Италия чемпионатининг март ойидаги тўртта ўйинида ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйди.

Унга ҳужумчилар Кинан Дэвис («Удинезе»), Анастасиос Дувикас («Комо») ва Жованни Симеоне («Торино»), шунингдек, ҳимоячилар Эван Ндика («Рома») ҳамда Страхиня Павлович («Милан») рақобатчилик қилади.

Таъкидланишича, ушбу олти нафар футболчи кенгайтирилган таҳлил асосида танлаб олинган. Тизим нафақат статистик маълумотларни, балки позицион кўрсаткичларни ҳам ҳисобга олади. Бу футболчиларнинг тўпсиз ҳаракатланиши ва майдондаги қарорларини таҳлил қилиш орқали уларнинг ҳаракатларига холис баҳо бериш имконини беради.

Киритилди: 22:52, 26.03.2026.
Ўқилди: 295 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик