Боливия терма жамоаси ЖЧ-2026 қитъалараро ўтиш ўйинида Суринам устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув Мексикадаги «ББВА» стадионида бўлиб ўтди.
Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим бошида суринамлик ҳимоячи Лиам ван Гелдерен ҳисобни очди. Бироқ учрашув якунида боливияликлар 7 дақиқа ичида иккита гол уриб, ғалабани илиб кетишди — Мойсес Паниагуа ва Мигель Терсерос ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди.
ЖЧ-2026 қитъалараро саралаш босқичининг финалида Боливия Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу ҳал қилувчи баҳс 31 март куни Монтеррей шаҳрида бўлиб ўтади.













