Кириш Регистрация

Павлович «Челси»нинг радарига тушди

Баҳо:
+ | -

Страхиня Павлович «Челси» эътиборини тортди.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, лондонликлар «Милан» ҳимоячисини диққат билан кузатиб боришмоқда ва аллақачон унинг вакиллари билан алоқага чиқишган. Таъкидланишича, 24 ёшли сербиялик футболчининг нархи тахминан 40 миллион еврони ташкил қилади — бу унинг 2024/2025 йилги мавсум олдидан Италия клубига ўтган вақтидаги қийматидан икки баравар кўп демакдир.

Бироқ, «россонерилар» Павловични жамоанинг асосий футболчиси деб ҳисоблашади ва у билан хайрлашишни режалаштиришмаяпти.

Ҳимоячи жорий мавсумда А Серияда 26 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйишга улгурди.

Киритилди: 22:52, 27.03.2026.
Ўқилди: 719 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик