Кириш Регистрация

Неста можаро марказида қолган Бастонининг ёнини олди

Баҳо:
+ | -

Италия футболи афсонаси ва собиқ ҳимоячиси Алессандро Неста «Интер» ҳамда «Ювентус» ўртасидаги баҳсда юз берган воқеадан сўнг танқидлар остида қолган Алессандро Бастонини қўллаб-қувватлади.

«Нерадзуррилар» футболчиси ўша вазиятда йиқилишни бўрттириб кўрсатиб, Пьер Калюлюнинг майдондан четлатилишига сабаб бўлган эди. Кристиан Киву шогирдлари эса кўпчилик бўлиб қолгач, 3:2 ҳисобидаги ғалабани илиб кетишганди. Февраль ойи ўрталарида бўлиб ўтган ушбу ўйиндаги ҳаракати учун кўпчилик ҳалигача Бастонини кечира олмаяпти.

«Ҳамма Бастонини симуляция ишлатгани учун танқид қилмоқда, мен эса уни қўллаб-қувватламоқчиман. Ҳаммамиз симуляция қилганмиз — ҳатто мен ҳам! Ҳа, мен ташқаридан жуда ҳалол ўйинчи бўлиб кўрингандирман, лекин ўз вақтида бир неча бор симуляция ишлатганман. Шунинг учун Бастонини бу иши учун айбламоқчи эмасман», — деди Неста Sky Sport билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун ўтиш ўйинлари финалида Босния ва Герцеговинага қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:57, 28.03.2026.
Ўқилди: 396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик