Кириш Регистрация

"Барселона" ёки "Реал" футболчиси эмас. 2023 йилдан буён яратилган имкониятлар бўйича Ла Лигада ким етакчилик қилаётгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби вингери, испаниялик Алекс Баэна 2023/2024 йилги мавсумдан бошлаб ҳисоблаганда Ла Лигада голли вазиятлар яратиш бўйича пешқадамга айлангани маълум бўлди.

Қайд этилишича, футболчи шу вақтга қадар ўтказилган 86 та учрашувда ўз жамоадошлари учун жами 213 та хавфли вазият яратишга муваффақ бўлган. Бу борада испаниялик футболчининг энг яқин таъқибчиси «Барселона»нинг бразилиялик аъзоси Рафинья бўлиб турибди — у 84 та ўйинда 171 та вазият яратган.

Эслатиб ўтамиз, Алекс Баэна ўтган ёзда «Вильярреал» клубини тарк этиб, мадридликлар сафига келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда вингер 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:32, 28.03.2026.
Ўқилди: 887 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик