Ярим ҳимоячи Браим Диас «Реал»даги фаолиятини давом эттиради.
Журналист Альваро Эстебаннинг маълумотларига кўра, ОАВдаги миш-мишларга қарамай, футболчи фақат Мадрид клуби ҳақида ўйламоқда ва «қаймоқранглилар» сафини тарк этиш ниятида эмас. Марокашлик футболчи Мадридда бахтли, Альваро Арбелоа эса ярим ҳимоячига ишонади ва уни кийиниш хонасидаги муҳим шахслардан бири деб ҳисоблайди.
Браим Диас 2019 йилда 17 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»дан «Реал»га ўтган эди. Унинг шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Мадрид клуби сафида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.













