Кириш Регистрация

Кукурелья Энцо Маресканинг истеъфосидан ҳайратда эканлигини билдирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳимоячиси Марк Кукурелья Энцо Маресканинг Лондон клуби бош мураббийлигидан бўшатилиши борасида ўз фикрини билдирди.

«Мен бу қарорни тушунмаяпман, биз анча яхши ўйнаётган эдик, бизда аниқ ўйин стратегияси бор эди. Ҳаммамизнинг ҳафсаламиз пир бўлди, бу футболчилар учун ҳақиқатан ҳам оғир», — деди Кукурелья матбуот анжуманида.

Энцо Мареска 2024 йил ёзидан 2026 йил январигача «Челси»ни бошқарди. Унинг қўл остида Лондон клуби Конференциялар Лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Ҳозирда «Челси» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 31 турдан сўнг 48 очко жамғарган ҳолда олтинчи ўринда бормоқда. «Кўклар» жорий мавсум якунларига кўра Чемпионлар Лигасига йўлланма ололмаслик хавфи остида турибди.

Киритилди: 18:13, 29.03.2026.
Ўқилди: 427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик