Кириш Регистрация

Чехия ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритди: Дания пенальтилар сериясида мағлуб этилди

Баҳо:
+ | -

Чехия терма жамоаси Жаҳон чемпионати — 2026 саралашининг плей-офф босқичида Дания устидан ғалаба қозонди — 2:2 (пенальтилар серияси бўйича — 3:1). Учрашув Прагадаги «Эпет Арена» стадионида бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ чехиялик ҳужумчи Павел Шульц ҳисобни очди. Ушбу гол биринчи бўлимда ягона бўлиб қолди. Данияликлар иккинчи бўлимда мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди — 72-дақиқада ҳимоячи Йоахим Андерсен рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Қўшимча бўлимларда жамоалар яна биттадан гол уришди. Ладислав Крейчининг голига данияликлар Каспер Хегнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди. Пенальтилар сериясида эса чехлар анча аниқроқ ҳаракат қилишди — 3:1.

Шу тариқа, Чехия терма жамоаси шу йилнинг июнь ойида АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритди. Улар «А» гуруҳида Мексика, ЖАР ва Жанубий Корея терма жамоалари билан куч синашадиган бўлди.

ЖЧ-2026 саралаши. Европа. Плей-офф. Финал
31.03.2026 | 23:45
«epet ARENA», Прага

ЧЕХИЯ — ДАНИЯ — 2:2 (ПЕНАЛЬТИ — 3:1)
Голлар: Павел Шульц 3 (1:0), Йоахим Андерсен 72 (1:1), Ладислав Крейчи 100 (2:1), Каспер Хег 111 (2:2).

Чехия: Коварж, Гранач, Крейчи, Халоупек, Дарида (Черв, 60), Соучек, Зелены, Цоуфал, Провод (Хитил, 68), Шульц (Садилек, 112), Шик (Хоры, 91).

Дания: Хермансен, Андерсен, Нельссон (Нергор, 60), Меле, Ба, Юльманн (Хег, 106), Хейбьерг, Фрохольдт (Эриксен, 72), Дамсгор (Йенсен, 115), Исаксен (Дрейер, 86), Хейлунн.

Огоҳлантиришлар: Зелены (45) — Нельссон (21), Андерсен (105).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:02, 01.04.2026.
Ўқилди: 466 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик