Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Дель Пьеро: «Италия жаҳон футболининг масхарасига айланиб қолди»

Баҳо:
+ | -

Италиялик афсонавий собиқ футболчи Алессандро дель Пьеро Италия терма жамоасининг навбатдаги бор жаҳон чемпионатидан четда қолганига муносабат билдирди.

«Скуадра Адзурра» кетма-кет учинчи бор мундиални ўтказиб юборадиган бўлди. ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кечган ҳал қилувчи баҳсда Женнаро Гаттузо шогирдлари пенальтилар сериясида Босния ва Герцеговина терма жамоасига имкониятни бой беришди.

«Италия ҳозирда жаҳон футболининг масхарасига айланиб қолди. Кетма-кет учта жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориш фактини қабул қилиш жуда қийин. Қандай қилиб бундай буюк футбол давлатининг бутун бир авлоди жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин? Италия — тўрт карра чемпион, аммо мундиалларда гол урмаётганига мана 20 йил бўлди. Илгари бизда жаҳон даражасидаги футболчилар бўларди, ҳозирги ўртача савия эса анча паст», — дея «Ювентус» афсонасининг сўзларини келтирмоқда Италия ОАВлари.

Маълумот учун, Алессандро дель Пьеро 2006 йилда Италия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган.

Киритилди: 13:03, 01.04.2026.
Ўқилди: 785 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик