Кириш Регистрация

Ямал бу футболчини «Барселона»дан кетишига йўл қўймайди

Баҳо:
+-1 | -

Вингер Ламин Ямал «Барселона»да алоҳида мақомга эга бўлиб бормоқда. El Nacional нашрининг хабар беришича, Ямал Лионель Мессидан нафақат 10-рақамни, балки клубнинг спортга оид қарорларига таъсир ўтказиш қобилиятини ҳам мерос қилиб олган.

Манбага кўра, Ямал клуб спорт директори Деку ва президент Жоан Лапортага ҳимоячи Алехандро Бальденинг жамоадан кетишини истамаслигини маълум қилган. «Барселона» Бальдени сотиш имкониятларини кўриб чиқаётган эди, бироқ Ямалнинг сўзлари вазиятни ўзгартириши кутилмоқда.

Таъкидланишича, ўз вақтида Месси ҳам «Барселона»даги бир нечта яқин дўстларини трансфердан сақлаб қолган эди. Ямал ўз кумирининг йўлидан бориб, Бальдени ҳимоя қилди.

Киритилди: 05:15, 03.04.2026.
Ўқилди: 7758 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик