Кириш Регистрация

АПЛда ким энг кўп гол уради? Рўйхатда Холанд пешқадам

Баҳо:
+ | -

Норвегиялик футболчи Эрлинг Холанд жорий асрда Англия чемпионати ўйинларидаги ўртача сермаҳсуллик бўйича биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда PopFoot нашри хабар бермоқда.

Ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, Холанднинг кўрсаткичи 0,85 ни ташкил этмоқда (126 ўйинда 107 та гол). Иккинчи ўрин Лондоннинг «Арсенал» клуби афсонаси Тьерри Анрига насиб этди — 0,68 (259 ўйинда 175 та гол). Кучли учликни эса «Манчестер Сити»да порлаган Серхио Агуэро якунлаб берди, унинг кўрсаткичи 0,67 (275 ўйинда 184 та гол).

Шунингдек, кучли ўнталикдан қуйидаги футболчилар жой олди:

  • Харри Кейн (0,67; 320 ўйинда 213 та гол);

  • Руд ван Нистелрой (0,63; 150 ўйинда 95 та гол);

  • Луис Суарес (0,63; 110 ўйинда 69 та гол);

  • Муҳаммад Салоҳ (0,59; 323 ўйинда 191 та гол);

  • Александр Исак (0,58; 96 ўйинда 56 та гол);

  • Златан Ибраҳимович (0,52; 33 ўйинда 17 та гол);

  • Робин ван Перси (0,51; 280 ўйинда 144 та гол).

Киритилди: 18:46, 03.04.2026.
Ўқилди: 610 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик