«Барселона» ҳимоячиси Рональд Араухо жароҳат туфайли «Атлетико»га қарши ўйинни охиригача етказа олмади.
Уругвайлик футболчи Ла Лиганинг 30-туридан ўрин олган баҳснинг 40-дақиқасида майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Марк Берналь ўйинга қўшилди.
Катта эҳтимол билан, Араухонинг чап оёқ сони орқа мушакларида муаммо юзага келган. У захира ўриндиғига ўтиргач, оёғининг ўша қисмига муз солинган пакет қўйган.













