Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Мартин «Барселона»нинг мағлубияти сабабларини айтди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигаси чорак финалининг дастлабки баҳсида Каталониянинг «Барселона» жамоаси ўз уйида Мадриднинг «Атлетико» клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан олган таассуротлари билан «кўк-анорранглилар» ҳимоячиси Жерар Мартин ўртоқлашди.

«Таркиблар тенг бўлган вақтда биз ўйинни назорат қилиб тургандик, аммо бундай баҳслардаги қизил карточка ҳамма нарсани ўзгартириб юборади. Шундай бўлса-да, бизда гол уриш учун вазиятлар бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Рақибда имкониятлар камроқ эди, лекин улар ўз вазиятларидан унумли фойдаланишди. Биз ҳали ҳам қарама-қаршилик тақдирини ўз фойдамизга ҳал қила олишимизга ишонамиз», — дея футболчининг сўзларини келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.

Киритилди: 12:14, 09.04.2026.
Ўқилди: 1339 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик