Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

АПЛ тарихида илк бор бразилиялик футболчи бир мавсумда 20+ гол урди

Баҳо:
+ | -

24 ёшли бразилиялик ҳужумчи Игор Тиаго АПЛ тарихида бир мавсумда 20 та гол урган илк бразилиялик футболчига айланди. Бу ҳақда Opta Sports Телеграм-канали хабар бермоқда.

АПЛ 32-тури доирасида кечган «Эвертон»га қарши ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ «Брентфорд» ҳужумчиси пенальтидан ҳисобни очди.

Тиагога қадар бирорта ҳам бразилиялик футболчи бир мавсум давомида АПЛда 20 та гол уришни уддалай олмаган эди. Тиаго 2024 йилда «Брюгге»дан ўтганидан бери «Брентфорд» шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳужумчи АПЛ тўпурарлари рўйхатида фақатгина Холанддан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:58, 12.04.2026.
Ўқилди: 856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик