Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

«Лидс» устози: «Сочдан тортиш — бу қизил карточка»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лисандро Мартинес «Лидс»га қарши ўйинда Доминик Калверт-Льюин билан кураш вақтида унинг сочидан тортгани учун қизил карточка олди. Ушбу вазиятни «товуслар» устози Даниэль Фарке қуйидагича изоҳлади:

«Мен ҳали вазиятни қайта кўриб чиқмадим. Сочдан тортиш — бу қизил карточка. Агар ВАР (VAR) айтган бўлса ва ҳакам вазиятни кўриб қарор қабул қилган бўлса — демак, бу қизил карточка. Мен такрорий лавҳани кўрмадим. Бироз хавотирландим, чунки бизда яхши импулс бор эди. Баъзида рақиб футболчисининг четлатилиши ўйин тизгинини ўзгартириб юбориши мумкин. Мен бу вазият ёки бироз эртароқ содир бўлишини, ёки ўйин 11 га 11 кўринишида давом этишини афзал кўрган бўлардим. Лекин шикоят қилмайман — биз ғалаба қозондик», — деди Фарке Sky Sports нашрига.

«Лидс» кўпчилик бўлиб ўйнаган вақтида гол ўтказиб юборган бўлса-да, «Олд Траффорд»да 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Киритилди: 08:36, 14.04.2026.
Ўқилди: 560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик