«Порту» ҳимоячиси Тьяго Силва 2024 йилда «Челси»ни тарк этганини ёдга олди.
«Челси» фаолиятимдаги чиндан ҳам муҳим босқичга айланди. Бу ҳаётимдаги жуда жиддий қарорлар эди. Оиламни Лондонда қолдириб, Бразилияга қайтиш ёқимли бўлмади. Мен уларни жуда қаттиқ соғиндим ва айрилиқ осонроқ кечади деб ўйлагандим», — дея Силванинг сўзларини келтирмоқда The Sun нашри.
Тьяго Силва 2020 йилда «ПСЖ»дан эркин агент сифатида «Челси»га ўтган эди. У Лондон клуби шарафини 2024 йилгача ҳимоя қилди. Умумий ҳисобда ҳимоячи «кўклар» сафида 155 та ўйин ўтказиб, тўққизта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. «Челси» таркибида бразилиялик футболчи Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.













