Кириш Регистрация

«Челси» хўжайини: «Ярим йил олдин ҳамма бахтли эди, энди эса танқидлар ёғилмоқда»

Баҳо:
+ | -3

Лондоннинг «Челси» клуби ҳаммуаллифи Бехдад Эгбали жамоа мухлисларига мурожаат қилиб, «аристократлар»ни қийин дамларда қўллаб-қувватлашни сўради.

Унинг сўзларига кўра, бундан атиги ярим йил аввал жамоанинг ишлари юришиб турган пайтда ҳамма хурсанд эди, ҳозирда эса футболчилар кескин танқидлар остида қолишмоқда.

«Биз клуб муваффақиятга эришишини истаймиз. Бор эътиборимизни майдонда яхши натижалар кўрсатишга қаратганмиз. Ҳозирда вазиятни ўнглаш учун нималар қилиш мумкинлигини ҳар томонлама таҳлил қилмоқдамиз», — дея Эгбалининг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.

32-турдан сўнг «Челси» 48 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг ёзида жамоа янги форматда ўтказилган илк клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида сенсацион тарзда ғолиб чиққан эди.

Киритилди: 11:00, 17.04.2026.
Ўқилди: 494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик