Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Тонали: «ЖЧ-2026 га чиқа олмаганимиздан сўнг бир неча кун уйдан чиқмадим»

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Ньюкасл» клуби ва Италия терма жамоаси хавбеки Сандро Тонали «скуадра адзурра»нинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ҳақида фикр билдирди. Италия терма жамоаси кетма-кет учинчи бор мундиални ўтказиб юборадиган бўлди.

«Бу фаолиятимдаги энг ёмон лаҳзалардан бири. Биз жуда қаттиқ тушкунликка тушдик, чунки Италия кетма-кет учинчи Жаҳон чемпионатида иштирок этмайдиган бўлди. Буни қабул қилиш жуда оғир эди. Ўйиндан кейинги бир неча кун мен учун жуда мураккаб кечди. Мен уйдан кўчага чиқмадим», — дея ярим ҳимоячининг сўзларини Sky Sport нашри келтирмоқда.

Киритилди: 13:36, 19.04.2026.
Ўқилди: 537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик