Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Хосе Мария Мендез: «Биз бугун ғалаба қозонишимиз керак эди»

Баҳо:
+ | -

Бугун "Ардус" жамоаси Таиланднинг "Чонбури Блувейв" клубига қарши ўйинда дуранг ўйнаган бўлса-да, ҳар сафар ҳисобда ортда борди Дилшод Раҳматовнинг икки голи тошкентликларга дуранг натижани тақдим этди. Учрашувнинг 16-дақиқасида Апиват Чаемчареон ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада ҳар иккала жамоа бир мартадан дарвозаларни ишғол қилишди. "Чонбури"нинг иккинчи голига Жирават Сорнвичиан муаллифлик қилди. Раҳматов эса ўзининг иккинчи голини 33-дақиқада таиландликлар дарвозасига йўллади.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида эса Хосе Мария Мендез натижага ўйинга мос бўлмаганини, ўз жамоаси 3 очкони қўлга киритиши лозимлиги ҳақида айтиб ўтди.

"Ғалати ўйин бўлди. Дастлабки 20 дақиқа давомида бўш ҳудуд топиш қийин  бўлди. Тақдир тақозоси билан биз ташаббусга эга бўлганда, улар гол уришди, "Ардус" ҳужум қилганида, биз гол урдик. "Ардус" сафида Ўзбекистон терма жамоасига аъзо футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Улар жуда кучли, аммо биз бугун 3 очкони қўлга киритиш учун яхши имкониятларга эга эдик. "Санойи Гити Пасанд"га қарши кечадиган ўйинда йўқотадиган нарсамиз йўқ. Шунинг учун бу жамоа билан ўйинда йўқотган очколаримизни тўлдиришга ҳаракат қиламиз", дейди Мендез.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 13:44, 27.08.2013.
Ўқилди: 4614 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.