Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

“Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Марк Гехи жуфтлиги ажойиб ўйин кўрсатмоқда” — Гвардиола

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг марказий ҳимоячилари — Абдуқодир Ҳусанов ва Марк Гехи жуфтлигини ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Мутахассис ушбу ҳимоячиларнинг кўрсатаётган ўйинда ҳайратда эканлигини яширмади.

“Шунчаки дахшат. Абдуқодир Ҳусанов ва Марк Гехи жуфтлиги ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Мен бир неча ҳафта аввал айтганимдек, жамоанинг келажаги порлоқ. Чунки бу ёш йигитлар бир мавсум ичида қанчалик ўсганини кўряпман. Улар ҳали узоқ йиллар давомида жамоамизнинг етакчи футболчилари сифатида ҳаракат қилади”, дейди Гвардиола.

Маълумот ўрнида, “шаҳарликлар” таркибида Йошко Гвардиол ва Рубен Диаш каби етакчи ҳимоячилар жароҳат олгани сабабли, Ҳусанов ва Гехи жуфтлиги асосий таркибда кўпроқ кўриниш бера бошлади. Гвардиол январь ойидан буён сафдан чиққан, Диаш эса сўнгги ҳафталарни ўтказиб юбормоқда. Шунга қарамай, мазкур ёш ҳимоячилар ишончни тўла оқлади: “Сити” охирги тўртта ўйинда ўз дарвозасидан бор-йўғи битта тўп олиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 2025-йилнинг январь ойида Франциянинг “Ланс” клубидан 33,5 миллион фунт эвазига трансфер қилинган эди. Марк Гехи эса “Кристал Пэлас”дан 20 миллион фунт эвазига келиб қўшилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:11, 24.04.2026.
Ўқилди: 1916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2717]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2429]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2422]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2335]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2293]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2211]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1873]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1731]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1720]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1537]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик