Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Суперлига. «Андижон» Тошкентда «Бунёдкор»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 9-туридан ўрин олган баҳсда «Андижон» Тошкентда «Бунёдкор» клуби меҳмони бўлиб, ишончли 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда мухлислар тезкор гол гувоҳи бўлишди. Имеда Ашортия узоқ масофадан йўллаган кучли ва аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол қилди ҳамда андижонликларни олдинга олиб чиқди — 1:0.

Биринчи бўлимнинг ўрталарида меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Ҳакам «Андижон» дарвозаси томон пенальти белгилади, аммо «Бунёдкор» бу имкониятдан фойдалана олмади. Билолхон Тошмирзаевнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

Шу тариқа, биринчи бўлим мезбонларнинг минимал устунлиги билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам «Андижон» хавфлироқ ҳаракат қилди. Донёр Абдуманнопов ва Азизбек Турғунбоевнинг хавфли зарбалари голга айланмади, аммо босим натижа берди.

Учрашувнинг сўнгги қисмида Пўлатхўжа Холдорхоновнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Усмонали Исмоналиев бош билан дарвозага йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Орадан кўп ўтмай, Дамир Темировнинг аниқ узатмасидан кейин Азизбек Турғунбоев гол уриб, ҳисобни йириклаштирди — 3:0.

Қўшимча дақиқаларда «Бунёдкор» бир тўп киритиб, ҳисобни қисқартиришга эришди, аммо бу натижага таъсир қилмади.

Шу тариқа «Андижон» муҳим уч очкони қўлга киритди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 9-тур
24 апрель 2026 йил
«Бунёдкор» - «Андижон» — 1:3
Голлар: Имеда Ашортия, 6 (0:1), Усмонали Исмоналиев, 84 (0:2), Азизбек Турғунбоев, 88 (0:3) — Наримон Аҳмаджонов, 90+3 (1:3)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:42, 24.04.2026.
Ўқилди: 1121 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик