Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Сеск Фабрегас «Челси»га ўтиши ҳақидаги хабарларга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас «Челси» томонидан унга бўлаётган қизиқиш ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. Чоршанба куни, 22 апрель куни Лондон клуби Лиам Росеньор ишдан бўшатилганини эълон қилган эди.

«Бу борада айтадиган гапим йўқ. Ҳозир бу ҳақда ўйлаш аҳмоқлик бўларди. Мен ҳатто президентимизнинг бу масала бўйича бирор гапини кўрганим ҳам йўқ. Фаолиятимни «Комо» бош мураббийи сифатида давом эттиришимга ишонаман», — дея Фабрегаснинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Фабрегас 2024 йил ёзидан бери «Комо»ни бошқариб келмоқда. Италия чемпионатининг 33 туридан сўнг жамоа 58 очко жамғариб, бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Испаниялик мутахассиснинг амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 23:39, 24.04.2026.
Ўқилди: 1043 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик