Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Альвареснинг агенти «Барселона»га ўтиш ҳаракатларини бошлади

Баҳо:
+2 | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес, кўплаб миш-мишларга қараганда, келаётган ёзда «Барселона»га ўтиш ниятида. Марказий ҳужумчи позициясини кучайтириш — «кўк-анорранглилар»нинг трансфер бозоридаги асосий вазифаси бўлиб турибди ва 26 ёшли аргентиналик футболчи бу ўрин учун энг маъқул номзод бўлиб қолмоқда.

RAC1 маълумотларига кўра, «матрасчилар» юлдузининг агенти аллақачон мижозининг «Барселона»га ўтиши бўйича иш бошлаган. Бироқ, клублар ўртасида келишувга эришишдан ҳали анча йироқ — мадридликларнинг талаби ҳаддан ташқари юқори. Нуфузли Transfermarkt портали экспертлари Хулиан Альвареснинг бозор қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 09:42, 29.04.2026.
Ўқилди: 4555 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик