Кириш Регистрация

Мануэль Нойердан антирекорд: 26 йил ичида илк бор ЕЧЛ плей-оффида бундай омадсизлик кузатилди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасида «ПСЖ»га қарши кечган дастлабки ўйинда (4:5) бирор марта ҳам ўз жамоасини қутқара олмади. Парижликлар рақиб дарвозасига беш марта аниқ зарба йўллашди ва уларнинг барчаси гол билан якунланди.

ESPN нашрининг хабар беришича, Нойер бирорта ҳам зарбани қайтармасдан ўз дарвозасидан бешта тўп олиб чиқиб, Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг сўнгги йиллардаги антирекордини ўрнатди. Дарвозабонлар ўртасида бунга ўхшаш охирги натижа узоқ 2000 йилда қайд этилган: ўшанда «Челси» посбони Эд де Гуй «Барселона»дан бешта гол ўтказиб юбориб, бирорта ҳам сэйв амалга ошира олмаган эди.

Март ойида Мануэль Нойер 40 ёшни қарши олди. Тахминларга кўра, яқин орада Мюнхен гранди сардори клуб билан шартномасини яна бир йилга узайтиради.

Киритилди: 10:09, 29.04.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик