Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоа ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг эҳтимолий кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Мен Хулиан Альвареснинг хаёлига кира олмайман. Бундай ажойиб футболчига «Арсенал», «ПСЖ» ва «Барселона» каби клублар қизиқиши табиий ҳол», — деди Симеоне Sky Sports’га.
Жорий мавсумда Альварес клуб сафида барча мусобақаларда 47 та учрашувда қатнашиб, 19 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг «Атлетико» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, ҳужумчининг трансфер нархи 90 миллион еврога баҳоланмоқда.













