Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Бокс. Иноуэ еттинчи бор мутлақ жаҳон чемпионлиги унвонини ҳимоя қилди

Баҳо:
+ | -

Япониялик боксчи Наоя Иноуэ иккинчи енгил вазн тоифасида (55,22 кг гача) мутлақ жаҳон чемпионлиги унвонини ҳимоя қилди. Токиода бўлиб ўтган жангда у ўз ҳамюрти Дзюнто Накатанини мағлубиятга учратди.

Тўқнашув тўлиқ 12 раунд давом этди ва унинг якунларига кўра, ҳакамлар бир овоздан ғалабани Иноуэга тақдим этишди.

Япониялик боксчи Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO), Халқаро бокс федерацияси (IBF) ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналишлари бўйича чемпионлик камарларига эгалик қилади. 33 ёшли спортчи ушбу вазн тоифасида еттинчи бор мутлақ жаҳон чемпиони унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Эндиликда япониялик боксчининг ҳисобида профессионал рингда 33 та ғалаба бор ва у ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган. 28 ёшли Накатани эса фаолиятидаги 32 та ғалабадан сўнг илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Киритилди: 17:39, 03.05.2026.
Ўқилди: 1069 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик