«Наполи» жорий мавсум якунида бош мураббийсиз қолиши мумкин. Бу ҳақда Il Mattino нашри хабар бермоқда.
Италиялик журналистларга маълум бўлишича, неаполликлар жамоасининг амалдаги устози Антонио Конте, агар раҳбарият унинг шартларини бажармаса, клубни тарк этиши мумкин. Мутахассис ишнинг спортга оид қисми устидан тўлиқ назоратга эга бўлишни истамоқда.
Антонио 2024 йилдан бери «Наполи» бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда. 56 ёшли мутахассис ва Неаполь клуби ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил июнь ойи охирида якунига етади. А Сериянинг 35 тури якунларига кўра, «Наполи» 70 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.













