Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Барселона» ёзда футболчи сотиш орқали 100 млн евро даромад олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» янги футболчиларни харид қилиш учун керакли маблағни йиғиш мақсадида Ферран Торрес, Жюль Кунде ёки Рафинья каби ўйинчиларни сотишни режалаштирмоқда. Бу орқали клуб бош мураббий Ханс-Дитер Флик сўраган трансферларга сармоя киритмоқчи.

ESPN хабарига кўра, клуб 2015 йилдан буён илк бор Чемпионлар лигаси совринини қўлга киритишни мақсад қилгани учун таркибни янгилаш зарурлигини тушунмоқда.

Ёзги трансфер ойнасида «Барселона» ҳужумчи ва марказий ҳимоячи позицияларини кучайтиришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, агар Роберт Левандовски ва Ферран Торрес жамоани тарк этса, яна бир вингер ва эҳтимол яна бир форвард ҳам олиниши мумкин. Клуб трансферлар учун тахминан 100 млн евро маблағни айнан футболчилар сотувидан топишга умид қилмоқда, бу эса айрим муҳим ўйинчилар жамоани тарк этиши мумкинлигини англатади.

Марк Касадо ҳамда айни пайтда «Монако»да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фати ҳам клубни тарк этиши мумкин. Ёзда «Барселона»нинг асосий трансфер мақсадлари қаторида «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес ва «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони бор.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:23, 06.05.2026.
Ўқилди: 452 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик